Саудия футболи раҳбарияти франсиялик «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппени маҳаллий лига клубларидан бирига таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.
Манбага кўра, Саудия Арабистони Мбаппенинг трансфери бўйича таклиф тайёрлаб қўйган. Раҳбарият бу ўтишни амалга оширишга тайёр, ҳатто бир йилдан кейин у «Реал»га кетса ҳам. Мбаппенинг ўзи фаолиятини Европада давом эттиришни режалаштирмоқда, бу эса унинг Саудия Арабистонига кўчиб ўтишини қийинлаштиради. «ПСЖ» ҳужумчини араб давлатига сотишга қарши эмас.


