Дунёдаги замонавий таҳдидлар – урушлар, терроризм, иқтисодий инқирозларни ҳисобга олган ҳолда сайёҳлар энди саёҳатга чиқишда хавфсизлик ҳақида кўпроқ ўйлашмоқда.
2024 йилда Исландия сайёҳлар учун дунёдаги энг хавфсиз мамлакат деб тан олинди, у ўтган йилга нисбатан рейтингда саккиз поғонага кўтарилди.
Иккинчи ўринда ўтган йили ўнинчи ўринни эгаллаган Австралия, учинчи ўринда эса бир йил аввал биринчи бўлган Канада турибди.
Рейтинг етакчисини аниқлаш учун экспертлар америкалик саёҳатчилардан сўнгги беш йил давомида ташриф буюрган жойлари ҳақида сўров ўтказди. Шунингдек, сўнгги Глобал тинчлик индекси ва ГеоСуре суғурта компанияси маълумотлари таҳлил қилинди.
2024 йилда сайёҳлар учун дунёдаги энг хавфсиз 15 та давлат:
- Исландия
- Австралия
- Канада
- Ирландия
- Швейтсария
- Янги Зеландия
- Германия
- Норвегия
- Япония
- Дания
- Португалия
- Испания
- Бирлашган Қироллик
- Нидерландия
- Швеция


