Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-апрель жами 4,8 млн тонна цемент ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,3% га кўп. Айни дамда Ўзбекистонда 38 та цемент корхонаси бор. Улардан энг йириклари “Qizilqumsement” AJ — йил бошидан буён 738 минг т., “Shina Energy International Group Samarkand Cement” ва “Huaxin Cement Jizzakh” МЧЖлар — биргаликда 1,166 млн. тонна цемент ишлаб чиқарган. Республикада йил охирига қадар жами 16,7 млн тонна цемент ишлаб чиқариш режалаштирилган.