1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сербия мажбурий ҳарбий хизматни қайтадан жорий қилмоқчи

Мамлакат раҳбари Александр Вучич мажбурий ҳарбий хизмат бўйича фармонини имзолади.

Сербия мажбурий ҳарбий хизматни қайтадан жорий қилмоқчи

"Умид қиламанки, барчангиз бизга кучли армия қанчалик зарурлигини, яна қанча қурол сотиб олишимиз ва ишлаб чиқаришимиз кераклигини тушуниб турибсиз. Биз ҳеч кимга ҳужум қилмоқчи эмасмиз, лекин бизга ҳар куни тинимсиз таҳдид солаётганларни қўрқитмоқчимиз", — деди Вучич Ҳарбий академияда сўзлаган нутқида.

 

Ҳарбий хизмат 75 кун давом этади ва эркаклар учун мажбурий бўлади. Хотин-қизлар ихтиёрий равишда ҳарбий хизматни ўташи мумкин.

 

Сербия 2011 йилда мажбурий ҳарбий хизматни бекор қилиб, профессионал армияга эътибор қаратишни бошлаганди. Вучичнинг фармони кучга кириши учун у ҳукумат ва парламент томонидан тасдиқланиши керак.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика