Сербияда аммиак ортилган юз поезди рельсдан чиқиб кетди, дея ёзмоқда “Корреспондент” нашри.
Қайд этилишича, у асосий халқаро магистрални тўсиб қўйган. Пирот шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилиниб, ҳукумат аҳолидан уйларини тарк этмасликни сўради.
Аммиак сизиб чиқиши туфайли кўриш даражаси пасайган ва Болгарияга олиб борувчи трассада бир нечта автомобиль ҳалокатга учраган.
Полиция катта йўлни тўсиб, транспорт ҳаракатини маҳаллий йўлларга ўзгартирган. Таъкидланишича, аммиак гази алангаланиб, жиддий жароҳат ёки ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин.


