1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сербияда футбол вақтида мураббий вафот этди

У ўйин пайти ўзини ёмон ҳис қилган ҳушидан кетган.

Сербияда футбол вақтида мураббий вафот этди

Сербия Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган “Младост Лучани” — “Раднички 1923” учрашуви вақтида фожиавий ҳолат содир бўлди. Крагуевац клуби бош мураббийи, босниялик мутахассис Младен Жижович ўйин давомида вафот этди.

 

Фожиа учрашувнинг 22-дақиқаида, “Раднички 1923” 2:0 ҳисобида олдинда бораётган пайтда юз берган. Мураббий ўйин зонасида ўзини ёмон ҳис қилган ва ҳушидан кетган. Тиббиёт ходимлари дарҳол ёрдам кўрсатиб, уни ҳушига келтиришга ҳаракат қилишган. Жижович тез ёрдам машинасида шифохонага олиб кетилган, аммо йўлда унинг жони узилган.

 

Гувоҳларнинг айтишича, мураббий оғир ҳолатда ерга йиқилган ва шифокорлар келганида у деярли нафас олмаётган бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, Жижович олдин юрак билан боғлиқ соғлиқ муаммоларига дуч келгани тахмин қилинмоқда, бироқ расмий сабаб ҳали эълон қилинмади.

 

Жижовичнинг вафоти ҳақида хабар ўйин давомида стадионга маълум қилинди. Бу эса футболчилар ва мураббийлар штабини қаттиқ руҳий зарбага учратди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика