1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россия Москвада 10 ёшли боланинг ўлдирилиши бўйича ва ниҳоят муносабат берди

Аввалроқ Россия элчиси аввалроқ Тожикистон ТИВга чақирилган эди.

Россия Москвада 10 ёшли боланинг ўлдирилиши бўйича ва ниҳоят муносабат берди

 

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу Тожикистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби Юсуф Раҳмон билан телефон орқали суҳбат ўтказди. Мулоқот чоғида Москва вилоятининг Одинтсово шаҳар округига қарашли Горки-2 қишлоғидаги таълим муассасасида пичоқ билан содир этилган ҳужум муҳокама қилинди.

 

Россия Хавфсизлик кенгаши расмий веб-сайтида маълум қилинишича, суҳбат 17 декабрь, чоршанба куни бўлиб ўтган.

 

Суҳбат давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан воқеанинг барча ҳолатларини холис ва тўлиқ ўрганиш учун зарур чоралар кўрилаётгани қайд этилди.

 

Аввалроқ, Россиянинг Тожикистондаги элчиси Семён Григорев Одинтсово мактабидаги фожиа муносабати билан Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган эди. Унга бошланғич синф ўқувчисининг ҳалок бўлиши билан боғлиқ ҳолда расмий нота топширилиб, ҳодиса бўйича зудлик билан ва холис тергов ўтказиш ҳамда айбдорларни қонун доирасида жавобгарликка тортиш талаби билдирилган.

 

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Тожикистонга ва Москва вилоятининг Одинтсово шаҳридаги мактабда вафот этган боланинг оиласига ҳамдардлик билдиради. Бу ҳақда вазирлик вакили Мария Захарова маълум қилди.

 

“Россия Ташқи ишлар вазирлиги тожик томонига, марҳумларнинг оилаларига ва ҳужумда жароҳат олганларга чуқур ҳамдардлик билдиради. Россия Тожикистон Республикаси билан стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида мавжуд бўлган ўзаро қўллаб-қувватлаш тамойилига амал қилади”, деб таъкидлади дипломат.

 

Мария Захарованинг сўзларига кўра, Ташқи ишлар вазирлиги фожианинг барча ҳолатларини аниқлаш ва тергов ўтказиш учун Москвадаги Тожикистон элчихонасига зудлик билан ёрдам таклиф қилди. У Россия томони терговнинг холислигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўришини таъкидлади.

 

Маълумот учун, 2025 йил 16 декабрь куни Одинтсово шаҳар округидаги мактаблардан бирида пичоқ билан ҳужум содир этилиб, 15 ёшли ўсмир томонидан бир нафар бола ҳалок бўлган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика