1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Шаҳарларда каламушлар сони кўпайиб бормоқда

Бу иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ.

Шаҳарларда каламушлар сони кўпайиб бормоқда

CNN маълумотларига кўра, олимлар дунё бўйлаб шаҳарларда каламушлар сони кескин кўпаяётганидан хавотирда. Ричмонд университети профессори Жонатан Ричардсон ва унинг жамоаси АҚШнинг 13 та штати, Торонто, Токио, Амстердам каби халқаро шаҳарлар маълумотларини ўрганиб, жами 16 та ҳудуднинг 11 тасида каламушлар сони сезиларли даражада ўсганлигини аниқлади. Энг катта ўсиш Вашингтон, Сан-Франциско, Торонто, Нью Йорк ва Амстердамда қайд этилди.

 

Тадқиқотга кўра, каламушлар сонининг кўпайиши аҳоли зичлиги ва шаҳар ўсимликларининг камлиги каби омиллар билан боғлиқ, аммо асосий сабаб ҳароратнинг ошиши экани маълум бўлди. Иссиқ иқлим каламушларга кўпайиш ва озиқ-овқат излаш учун кенг имконият беради. Шаҳарлар учун бу катта муаммоларга сабаб бўлмоқда. Чунки каламушлар инфратузилмани бузади, озиқ-овқатни ифлослантиради ва ёнғинларга сабаб бўлиши мумкин.

 

Каламушлар, шунингдек, 50 дан ортиқ касалликни юқтириши ва руҳий саломатликка таъсир қилиши мумкин. Вашингтонда каламушлар сони Нью Йоркдан 1,5 баравар кўп. Шаҳар амалдорлари каламушларни назорат қилиш учун турли чоралар кўришмоқда. Шунингдек, улар совуқ ҳавонинг зараркунандалар популяцияни камайтиришига умид қилмоқда.

 

Ричардсоннинг таъкидлашича, каламушларни камайтириш учун уларнинг озиқ-овқат манбаларини чеклаш ва аҳолини уларни жалб қилмаслик ҳақида огоҳлантириш керак. Бу муаммони ҳал қилмаслик вазият ёмонлашишига олиб келади. Брауннинг сўзларига кўра, каламушларни бутунлай йўқ қилиш мумкин эмас, лекин уларни назорат остида ушлаш мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика