Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳридаги мактабларнинг бирида директор ўринбосарининг кўзига юқори синф ўқувчиси мушт туширгани, бироқ чора кўрилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар ҳокимлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 19 февраль куни соат 10:45 ларда Шаҳрисабз шаҳар 1-сонли ўрта умум таълим мактабда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Sh.Kenjayev дарс вақтида ўқувчилар дарсга кирмасдан қор ўйнагани учун уларга дарсга киришларини гапириб, мактаб синфхонасига киргизмоқчи бўлган.
Шу пайтда 10-«Ф» синф ўқувчиси J.Boqiyev Ш.Кенжаевга қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг Sh.Kenjayev ўқувчини хонасига олиб кириб гаплашган ва уни урган, шунда ўқувчи ҳам Sh.Kenjayevning юз қисмига мушт туширган.
Ҳозирда ўқувчи ва ўқитувчи шифохонага ётқизилган. Шаҳрисабз шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


