Хитой ТИВга таяниб CGTN телеканали хабар беришича, Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевни Хитойга таклиф қилди.
Си Цзиньпин раислигида ўтадиган «Хитой-Марказий Осиё» саммити жорий йил 18-19 май кунлари Сиань шаҳрида бўлади. Унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари иштирок этади.
Шунингдек, 16-20 май кунлари ушбу мамлакатлар раҳбарлари саммитга параллель равишда давлат ташрифларини амалга оширади.


