1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Беларус Президенти билан телефонлашди

Президент Александр Лукашенкони юбилей билан қутлади.

Шавкат Мирзиёев Беларус Президенти билан телефонлашди

 

Президент Шавкат Мирзиёев 30 август куни Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди.

 

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Беларусь Президентини юбилей билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва катта ютуқлар, дўст Беларусь халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

 

Ўз навбатида, Беларусь Президенти Ўзбекистон раҳбари ва кўп миллатли халқини яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни билан самимий табриклаб, тинчлик, барқарор тараққиёт ва ривожланиш тилади.

 

Суҳбат давомида жорий йилнинг 7–9 февраль кунлари Беларусь Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи чоғида эришилган келишувларни қабул қилинган "йўл харитаси"га мувофиқ амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Беларусь Республикаси Миллий Мажлиси Республика Кенгаши Раиси Наталья Кочанова бошчилигидаги делегациянинг яқинда мамлакатимизга қилган ташрифининг самарали натижалари юқори баҳоланди.

 

Саноат кооперацияси бўйича қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишни тезлаштириш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика