Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ, мамлакатимизда илм-фан тараққиёти ва ёшлар тарбиясига қўшган улкан ҳиссаси учун академик Арипов Тоҳир Фатихович "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи" фахрий унвони билан тақдирланди.
Ушбу юксак эътироф олимнинг бирофизика йўналишидаги фундаментал тадқиқотлари, кўплаб илмий янгиликлари, илғор инновацион лойиҳаларни амалга оширишдаги фаол иштироки, шунингдек, ёш олимларни тайёрлаш ва уларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашдаги хизматлари ҳамда 80 йиллик юбилейи муносабати билан берилди.


