1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти билан телефонлашди

Суҳбатда бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти билан телефонлашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди.

 

Давлат раҳбарлари икки ва кўп томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

 

Савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар соҳалардаги кооперация лойиҳалари ва дастурларини амалга оширишни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди.

 

Минтақавий ҳамкорлик, шу жумладан Туркий давлатлар ташкилоти ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика