1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ТИВ раҳбарини қабул қилди

Учрашувда Президент Қозоғистон билан ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ТИВ раҳбарини қабул қилди

 

Президент Шавкат Мирзиёев 17 август куни расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеуни қабул қилди.

 

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, янги амалий мазмун билан бойитиш масалалари кўриб чиқилди.

 

Суҳбат аввалида ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу давлат раҳбарига Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

 

Ўзбекистон етакчиси кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорликда юксак даражага эришилгани, жумладан, парламентлар, ҳукуматлар, ҳудудий маъмуриятлар, жамоатчилик ва тадбиркорлар даражасида сермаҳсул мулоқотлар амалга оширилаётганини катта мамнуният билан қайд этди.

 

Қўшма Ҳукуматлараро комиссия ва Ишчи гуруҳ самарали фаолият юритмоқда. Товар айирбошлаш ҳажми кўпайиб, икки мамлакат етакчи корхоналари ўртасидаги кооперация кўлами кенгаймоқда. Маданий-гуманитар тадбирлар мунтазам ўтказиб борилмоқда.

 

Учрашувда сиёсий мулоқотларни янада фаоллаштириш, иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидаги лойиҳаларни жадаллаштириш, гуманитар алмашинув дастурларини кенгайтириш ҳамда Марказий Осиё минтақасида яхши қўшничилик ва шерикликни мустаҳкамлаш чораларини кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика