1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабартини қабул қилди

Мулоқотда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш юзасидан музокаралар жараёни муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабартини қабул қилди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабартини қабул қилди.

 

Мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурининг устувор йўналишлари, шу жумладан соғлиқни сақлаш, таълим, сув таъминоти соҳаларидаги янгиланишлар кўриб чиқилди.

 

Ўзбекистонда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Юртимизда Халқаро тижорат суди фаолиятини йўлга қўйиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг бориши ҳамда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш юзасидан музокаралар жараёни муҳокама қилинди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика