Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев "Тошкентбошплан" лойиҳа-изланиш институтида бўлиб турибди.
Пойтахтнинг бош режаси, Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейини реконструкция қилиш ҳамда Сурхондарё вилояти Денов тумани марказининг архитектура қиёфасини замонавийлаштириш лойиҳалари билан танишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча Президент қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишганди, улардан биринчиси Олимпия шаҳарчаси бўлганди.


