Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди. Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан амалга оширилди.
Президент қарори билан, Фаррух Жаҳонгирович Пулатов Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимидан озод этилди.


