1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Шимолий Америкада янги вирус аниқланди

У пандемияни келтириб чақириши мумкин.

Шимолий Америкада янги вирус аниқланди

Халқаро олимлар гуруҳи Шимолий Америкада илк бор Кемп-Хилл вируси – генипавирус туркумига мансуб вирусни аниқлади. Тадқиқотчилар ушбу вирус Алабама штатидаги шимолий калтакесакдумли ерқазғоқ кемирувчиларида борлигини тасдиқлашди.

 

Генипавируслар илгари Австралия ва Жануби-Шарқий Осиёда оғир касалликлар ва юқори ўлим даражасини келтириб чиқарган вируслар оиласига мансуб. Шу туркумга кирувчи Ҳендра вируси Австралиянинг Брисбен шаҳрида илк бор қайд этилган бўлиб, ўлим даражаси 70 фоизга етган. Нипах вируси эса Малайзия ва Бангладешда тарқалган бўлиб, у чақирган касалликларнинг ўлим кўрсаткичи 40 фоиздан 75 фоизгача бўлган.

 

Брисбен университети олими доктор Рис Перри Кемп-Хилл вирусининг Шимолий Америкада топилгани унинг глобал тарқалиш доираси олдинги тахминлардан анча кенг эканини кўрсатишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Кемп-Хилл вирусининг энг яқин генетик қариндоши – Лангиа вируси Хитойда ерқазғоқ кемирувчиларидан одамларга ўтган. Бу эса Кемп-Хилл вирусининг ҳам одамларга юқиш эҳтимоли мавжудлигини кўрсатади.

 

Тадқиқотнинг муаллифларидан бири доктор Ариел Айзекс ушбу вируслар оиласига қарши вакцина ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлаб, олимларнинг навбатдаги босқичи вируснинг ҳужайраларга кириш жараёнини ўрганиш ва унга қарши самарали ҳимоя усулларини топишдан иборат эканлигини маълум қилди.

 

Мазкур илмий иш Селл журналида чоп этилган бўлиб, бу тадқиқот вирусларни аниқлаш бўйича энг йирик илмий ишлардан бири ҳисобланади. Илмий гуруҳ илгари 161 979 та янги РНК вируси аниқланганини ҳам эълон қилди. Олимлар ушбу кашфиётлар келажакда инсоният учун номаълум бўлган миллионлаб вирусларни хариталаш ва уларни олдиндан аниқлаш имконини беришини таъкидламоқда.

 

Комила Одилова тайёрлади

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика