Шимолий Корея ўндан ортиқ элчихоналарни ёпишга тайёр. Жумладан, Испания, Гонконг ва баъзи Африка давлатларидаги ваколатхоналарини.
Хусусан, КХДР давлат матбуоти ўтган ҳафта мамлакат элчилари қайтиб келганини хабар қилди.
Ангола ва Уганда хайрлашув маросимлари ўтказилган ва ушбу мамлакатлардаги элчихоналари ёпилгани ҳақида хабар қилинди. Ҳар икки давлат 1970 - йиллардан бери Шимолий Корея билан дўстона алоқада бўлиб, ҳарбий ҳамкорликни давом эттириб келади.
Қайд этилишича, КХДР Испаниядаги элчихонасини ҳам ёпади, Италиядаги дипломатик ваколатхона эса бу давлатдаги ишлар билан шуғулланади.


