Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Чоэ Сонг Хуи 15—17 январь кунлари Россияга ташриф буюради. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар қилди.
Агентлик маълумотларига кўра, Шимолий Корея вазирининг ташрифи унинг россиялик ҳамкасби Сергей Лавровнинг таклифига биноан амалга оширилади.
Ташриф кун тартибининг бошқа тафсилотлари ҳозирча номаълум.


