Швециянинг "Corvid Cleaning" компанияси қарғаларни шаҳар кўчаларидан майда чиқиндиларни озиқ-овқатга алмаштиришга ўргатиш дастурини ишга туширди. Бу ҳақда "Dagens Nyheter" хабар берди [https://korrespondent.net/world/4442066-v-shvetsyy-voron-obuchauit-sobyrat-okurky]. Мутахассислар қушларга ахлат йиғиш ва уларни махсус машинага солишни ўргатишлари керак, қарғалар бунинг эвазига озиқ-овқат олади. > "Қарғаларни ўргатиш осонроқ ва уларнинг бир-биридан ўрганиш эҳтимоли катта. Шу билан бирга, бу қушларнинг нотўғри ахлат ейиш > хавфи камроқ", — деган компания асосчиси Кристиан Гюнтер-Ханссен. Пилот лойиҳа амалга ошириладиган биринчи шаҳар сифатида Стокголм яқинида жойлашган Седертелье шаҳри танланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, агар ушбу тажриба ишга тушса, маҳаллий ҳокимият органларининг кўчаларни тозалаш харажатлари 75 фоизга камайиши мумкин. Маълумотларга кўра, ҳар йили Швеция кўчаларида миллиарддан ортиқ сигарет қолдиғи қолади. Бу барча чиқинди улушининг 62 фоизини ташкил қилади. Насиба Тўхтаева