1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат / 
  4. Швеция компаниялари Ўзбекистондаги иқтисодий лойиҳаларга жалб қилинади

12:18 / 24.06.2023

1.1k

Швеция компаниялари Ўзбекистондаги иқтисодий лойиҳаларга жалб қилинади

Швеция компаниялари Ўзбекистондаги иқтисодий лойиҳаларга жалб қилинади

Стокҳолмда Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Швеция миллий савдо кенгаши департаменти раҳбари билан учрашди.

 

Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Швеция миллий савдо кенгаши  департаменти раҳбари Майкл Кох билан учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда «Дунё».

 

Учрашувда икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Швеция томони Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, иқтисодий соҳадаги ўзгаришлар билан  таништирилди. Мамлакатдаги экспорт назорати тизими ва ташқи бозорларни диверсификация қилиш бўйича кўрилаётган саъй-ҳаракатлар алоҳида таъкидланди.

 

Музокаралар натижасида Швеция миллий савдо кенгаши кўмагида швед компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича учрашувлар ташкил этиш ва уларни Ўзбекистондаги иқтисодий лойиҳаларга жалб қилиш тўғрисида келишиб олинди.

 

Швеция Миллий савдо кенгаши Ташқи ишлар вазирлигига бўйсунувчи давлат агентлиги бўлиб, 1651 йилда ташкил этилган. Кенгаш ташқи савдо, ички бозор ва савдо сиёсати билан шуғулланади, Швеция ҳукуматига соҳа бўйича таҳлил ва тавсиялар бериб боради.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика