1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сирдарёда кадастр агентлиги ходими пора билан ушланди

Ҳозирда унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Сирдарёда кадастр агентлиги ходими пора билан ушланди

 

Сирдарё вилояти ва Тошкент шаҳрида савдо дўкони олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

 

Тошкент шаҳрида “B.B.” ихтисослашган савдо комплекси МЧЖ директори ўринбосари Ф.К. фуқаро С.К.га МЧЖ балансида янги қурилган енгил конструкцияли савдо дўконини танишлари ёрдамида олиб бериши эвазига 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Кадастр агентлигининг Сирдарё вилояти Оқолтин туман бўлими бошлиғи С.Р. тадбиркор Д.Т.нинг енгил типдаги савдо дўконининг кадастр ҳужжатларини танишлари ёрдамида 1 200 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб беришини айтиб, шундан 500 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика