1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сирдарёда сохта департамент ходими ушланди

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши очилган.

Сирдарёда сохта департамент ходими ушланди

 

Сирдарё вилоятида сохта департамент ходими ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

 

Қайд этилишича, департаментнинг шахсий хавфсизлик бўлими ҳамда Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда ҳеч қаерда ишламайдиган М.А. фуқаро Т.М.нинг ишончига кириб, унга ўзини гўё департаментнинг Янгиер шаҳар бўлими ходими сифатида таништириб, 1 000 АҚШ доллари эвазига уни ушбу бўлимга ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, шундан 600 АҚШ долларини 2023 йил 15 апрель куни олиб, қолган 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика