1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

“Сити” етакчи футболчиларсиз очко йўқотди

Жамоа “Нюкасл” билан бўлган тўқнашувда дуранг натижа қайд этди.

“Сити” етакчи футболчиларсиз очко йўқотди

 

Англия чемпионатининг навбати тур ўйинида "Сити" "Нюкасл" билан бўлган тўқнашувда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, очко йўқотди. Амалдаги чемпионлар асосий ярим ҳимоячилар Родри ва Де Брюйнесиз ўйнашга мажбур бўлишди. Натижада марказда Ковачич ва Рико Люис ҳаракат қилди, Гюндоган эса ҳужумга бироз яқинроқ жойлашди.

 

Ўйин анча қийин кечди, айниқса биринчи бўлимда. "Сити" тўпга эгалик қилди, аммо жамоада нимадир етишмагандек тасаввур уйғотди. Бундан ташқари, "Нюкасл" ўз жарима майдончаси ичида жуда яхши ҳимояланди. Бироқ, шунга қарамай, танаффусга қадар меҳмонлар гол уришга муваффақ бўлишди. Греалиш чап қанотда рақибни дриблинг билан алдаб ўтиб, Гвардиолга узатма берди. Позицион ҳужум пайтида ҳимоячи рақиб дарвозасига энг яқин ўйинчи бўлиб чиқди ва тўпни узоқ бурчакка жойлаб қўйди. Хорватиялик голни нишонлашни ҳам маромига етказди.

 

Греалишга майдондаги бошқа ўйинчиларга қараганда кўпроқ эътибор қаратилди. Англиялик вингер нафақат дриблингни амалга оширди, балки бир неча бор рақиб дарвозасига ҳужумларни яратишда фаоллик кўрсатди. "Нюкасл" иккинчи бўлимнинг 58-дақиқасида ҳисобни тенглаштирди. Эдерсон Гордонга нисбатан қўпол ўйнади, бунинг учун у сариқ карточка олди. Пенальтини Гордоннинг ўзи амалга ошириб, ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди.

 

Қолган вақтларда "Сити" прессинг қилди ва бир қанча қулай вазиятларга эга бўлди, аммо ғалаба голини ура олмади. Ҳоланд Премьер-лиганинг ушбу мавсумида (6-турда) илк бор майдонни голсиз тарк этди. Ҳужумчи ўйин давомида беш марта зарба йўллади, аммо уларнинг ҳеч бири жамоасига ғалабани таъминлай олмади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика