1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Сизни хафа қилганларни унутманг!

Американинг Порт-Оранж шаҳарчаси полицияси аҳолига ноодатий таклиф билдирди.

Сизни хафа қилганларни унутманг!

 

Улар севишганлар кунида аризачининг собиқ севгилисини излаб топиб қамаб қўйишни таклиф қилишмоқда.

 

Аммо собиқ севгилисини ҳамма ҳам қаматиб юбора олмайди. Шунчаки, полиция яқинлашаётган севишганлар кунини қамоқ ёки қидирувга ордер бўлган, аммо ишлатилмай қолган ҳолатлар учун фойдаланмоқчи.

 

Шундай қилиб, ҳукумат фойдали ва ёқимли нарсаларни бирлаштирмоқчи. Юраги парчаланганлар уларни хафа қилганни қамоққа жўнатиб хурсанд бўлади, яшириниб юрган жиноятчи эса жазосини олади. 

 

“Севишганлар куни учун махсус таклиф чекланган миқдордаги платина билагузуклардан бошланади. Ҳайдовчили машинада олиб юриш ва камида бир тунни ажойиб хонада ўтказиш, бунинг устига Интернет тармоғига қўйиш учун гламур фототасвирлар ҳам бизнинг зиммамизда”, — дейилади полиция хабарида.

 

“Сизни ким хафа қилганини унутманг!”, — дейишмоқда Порт-Оранж полицияси.

Шарофат Маҳмудова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика