1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Собиқ маданият вазири вафот этди

Марҳум Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси, сенатор вазифаларида ҳам фаолият юритган.

Собиқ маданият вазири вафот этди

 

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси, сенатор Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди.

 

Бахтиёр Сайфуллаев 1951 йил 1 апрель куни Тошкент шаҳрида туғилган.

 

У Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган, 2002-2005 йилларда шу институтга ректорлик қилган.

 

2005 йилдан Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари бўлган, 2012 йилдан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори лавозимида ишлай бошлаган, 2017 йил августида эса Ўзбекистон маданият вазири этиб тайинланган.

 

2020 йилнинг 18 январида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан сенатор этиб тайинланган, 20 январь куни янги таркибдаги Сенатнинг илк ялпи мажлисида Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси этиб сайланганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика