Покистонннинг COMSATS университети олимлари соч ўсишини рағбатлантирувчи янги восита ўйлаб топишди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, соч тўкилишида шакар 2-деокси-Д-рибоза ижобий таъсир кўрсатади.
Олимлар лаборатория сичқонлари устида тажриба ўтказди. Кузатишлар шуни кўрсатдики, шакар таъсири остида кемирувчиларда жароҳат тез битиши билан бирга туклар ҳам тез ўса бошлаган.
Шундай қилиб, ушбу воситадан 20 кун фойдаланилганда сочлар 80-90 фоизга тикланади.


