1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

“Соҳибқирон Амир Темур” тарихий сериали суратга олинади

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликда Амир Темур ҳақида сериал суратга олади. Бу ҳақда Ўзбекистон Кинематография агентлиги хабар берди.

“Соҳибқирон Амир Темур” тарихий сериали суратга олинади

Кеча 9 - август куни Кинематография агентлигида Туркия Республикасининг “Altınkesit” кинокомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Учрашувда агентлик раҳбарияти, "Altınkesit” кинокомпанияси директори Мустафо Гунеш, ссенарист, режиссёр Исмаил Гунеш, бош маслаҳатчи Зебинисо Камалова, кинокомпания менеджери Меҳмет Булбул, кинокомпания ҳамкори Мустафо Пекчайлар иштирок этишди.

 

Ўзбек ва турк киноижодкорлари иштирокидаги учрашувда янги — “Соҳибқирон Амир Темур” тарихий сериали ҳақида сўз борди.

Эндиликда суратга олиниши кутилаётган “Соҳибқирон Амир Темур” сериалининг илк лойиҳаси тақдим этилди. Шунингдек, учрашув давомида иккала томоннинг ҳам янги кинолойиҳа бўйича фикрлари тингланиб, таклифлар берилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика