1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

“Cпортчиларни тайёрлаш ва селекция қилиш бўйича янги тизим жорий қилинади” – Президент

Шавкат Мирзиёев раислигида спортни оммалаштириш, спорт таълимини яхшилаш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

“Cпортчиларни тайёрлаш ва селекция қилиш бўйича янги тизим жорий қилинади” – Президент

 

Энг аввало, ёшларни болаликданоқ спортга жалб қилиш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш борасидаги ёндашувлар ўзгартирилади.

 

  •  ҳар бир маҳаллада иккита мавсумда (апрель-июнь, сентябрь-декабрь) мусобақалар ташкил этилиб, яхши натижа кўрсатган ёшлар спорт бўлими ва ёшлар етакчиси томонидан электрон рўйхатга киритилади;
  • бу ёшлар вилоятдаги 19 та спорт мактабининг махсус гуруҳларида (8 ойгача) мураббийлар билан бепул шуғулланади;
  • махсус гуруҳлардаги профессионал спортга салоҳияти бор ёшлар йўналишига кўра вилоятдаги 4 та ихтисослашган мактабга қабул қилинади (сузиш, яккакураш, ўйин турлари ва енгил атлетика, бадиий гимнастика);
  • спорт мактаби тренерларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади. Бундан ташқари, яхши натижа кўрсатган мактаб директорлари, тренерлар ва бошқа мутахассисларга қўшимча 50 фоизгача устама тўланади;
  • жамоавий спорт турлари бўйича ҳудудий чемпионатларда спортчилари ғолиб бўлган тренерларга 5 фоиз, республика чемпионатида – 20 фоиз устама берилади;
  • вилоятдаги спорт мактаблари ихтисослигига қараб олимпия спорт турлари бўйича базага айлантирилади.

 

Президент иштирокидаги видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика