1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Судьяга пора таклиф қилган адвокат қўлга тушди

Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати маълум қилди.

Судьяга пора таклиф қилган адвокат қўлга тушди

 

Қорақалпоғистонда Жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман суди иш юритувидаги Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан айбланаётган K.O.ga енгиллик қилиб бериш эвазига адвокат З.Я. томонидан судьяга 10 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилинганлиги ҳолати бўйича маълумотлар расмийлаштирилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати маълум қилди.

 

Таъкидланишича, жиноят Кенгаш томонидан тизимда коррупциянинг олдини олиш ва судьялар дахлсизлигини таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган тадбирлар доирасида фош қилинган.

 

Адвокат З. Я. жорий йилнинг 29 февраль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбирда судьяга пора бераётган вақтида қўлга олинган.

 

Айни пайтда адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика