1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Ислом Каримовга суиқасд уюштирган шахс 20 йилга қамалди

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилди.

Ислом Каримовга суиқасд уюштирган шахс 20 йилга қамалди

 

2022 йил 23 февраль куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида судланувчи Ж.Ю. (1969 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент шаҳрида 1999 йил 16 февралдаги воқеалар иштирокчиси) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етиб, суд ҳукми эълон қилинди.

 

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, Ж.Ю. Жиноят кодексининг 155-моддаси (терроризм), 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 161-моддаси (қўпорувчилик), 164-моддаси (босқинчилик), 223-моддаси (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш), 242-моддаси (жиноий уюшма ташкил этиш) ҳамда 244-2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилингандан ва судланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, йигирма сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдиришга мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика