1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Сунъий интеллект мушуклар тилини таржима қилади

Бу орқали мушукларнинг ҳиссий ҳолатини билиш мумкин.

Сунъий интеллект мушуклар тилини таржима қилади

 

Хитойнинг технологик гиганти Baidu компанияси мушукларнинг ҳиссиёт ва эҳтиёжларини инсон тилига таржима қилувчи сунъий интеллект тизими устида ишламоқда.

 

Маълумотларга кўра, янги тизим мушукларнинг овози, тана ҳаракати, юз ифодаси ва биосигналларини таҳлил қилиб, уларнинг ҳолатини сунъий интеллект орқали аниқлайди. Шундан сўнг, ҳайвоннинг ҳиссий ҳолати инсон тушунадиган шаклда ифодаланади.

 

Мазкур технология нафақат мушуклар билан “мулоқот” қилиш, балки уларнинг соғлиғини кузатиш, стресс ёки оғриқ ҳолатларини аниқлашда ҳам ёрдам беради.

 

Технологияни тўлиқ шакллантириш жараёни беш йилгача давом этиши мумкинлиги айтилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика