Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари Беҳзод Шуҳратов ва Жавоҳир Шомуратов инглиз тилидан билим даражасини онлайн аниқлаш имкониятини берувчи Examy.uz - IELTS Mock платформасини ишлаб чиқишди.
Бу платформада фойдаланувчилар IELTSнинг ҳар тўртала — Листенинг, Реадинг, Вритинг ҳамда Спеакинг қисмларида тест топширадилар ва тахминий IELTS даражаларини билиб олишлари мумкин.
Платформа афзалликлари:
- тестни тўлиқ ёки ҳар бир қисмни алоҳида топшириш мумкин ;
- натижалар 1 дақиқа ичида маълум бўлади;
- хатоларни кўриш ва тавсиялар олиш;
- исталган жойдан туриб компьютер ёки телефонда тест топшириш имконияти бор.


