1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

«Сурхон» клубида содир бўлган воқеаларга ЎФА баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда «Сурхон» футбол клубининг маъмурий бошқарув офисига собиқ футболчилар Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Ходжаев келгани, клуб офисида жамоанинг айрим ходимлари ва собиқ футболчилар ўртасида низоли вазият вужудга келган билан боғлиқ маълумотлар тарқалди.

«Сурхон» клубида содир бўлган воқеаларга ЎФА баёнот берди

 

 

Ушбу вазият бўйича кеча Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ва масъул мутахассислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу каби салбий ҳолатларни кескин қоралаши ва мазкур шахсларнинг масъулиятсизлиги ва этика нормаларига риоя қилмаслиги ўзбек футболига путур етказиши айтилди.

 

Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳолат юзасидан суд тиббий экспертизаси ҳам тайинланган.  

 

ЎФА  «Сурхон» футбол клуби бош директори Азамат Абдураҳмонов, спорт директори Абдумажид Тоиров, футболчилар Асрор Ғофуров, Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Ходжаевни футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирганини маълум қилди.

 

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика