1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сурхондарёда чиқинди учун аҳолидан 3 млрд ортиқча пул олинди

“Тоза ҳудуд” ДУК кўрсатилмаган хизматлар учун ҳам пул олган.

Сурхондарёда чиқинди учун аҳолидан 3 млрд ортиқча пул олинди

Рақобат қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси 2024 йил II-ярим йиллик иш режасига мувофиқ Сурхондарё вилояти “Тоза ҳудуд” ДУКда аҳолига маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилаётган хизматлар сифати ва ҳолати ҳамда истеъмолчилардан кўрсатилмаган хизматлар учун пул олиш ҳолати юзасидан ўрганиш ўтказди.

 

Ўрганиш ва таҳлилларда мазкур вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК мавжуд тартиб-қоидаларга риоя қилмаган ҳолда, яъни тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилмасдан (тасдиқламасдан) ёки келишиб олмасдан қўлланилиши натижасида 522,6 млн сўм, кўрсатилмаган хизмат учун 2,7 млрд сўм, жами 3,2 млрд сўм миқдорида ортиқча даромад олинганлиги ҳолати аниқланди.

 

Юқоридагиларга кўра, ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 722-сонли қарори билан тасдиқланган Низоми талаблари бузилганлиги аломатлари билан хизмат кўрсатувчи ташкилотга (“Тоза ҳудуд” ДУК) нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди.

 

Шунингдек, 3,2 млрд сўмдан ортиқ маблағни истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика