Бош прокуратура маълумотларига кўра, Денов тумани фермер хўжаликларига ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия томонидан «Қорахон» маҳалласида жойлашган I-XII асрларга оид «Марказтепа» археология ёдгорлиги (0,21 гектар) қонунчилик талабларига зид равишда боғдорчилик учун фуқарога берилгани аниқланди.
Оқибатда, фуқаро томонидан ушбу тарихий ёдгорликнинг 630 метр куб ҳажмдаги ҳудуди бузиб ташланиб, объектга жуда кўп миқдорда 13 млрд сўм зарар етказилган.
Такидланишича, ҳозирда тегишли мансабдор шахслар ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


