1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сурхондарёда жанжал: нега ИИБ ходимлари аёлларни мажбурлаб автобусда олиб кетди?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан вилоят ИИБ расмий изоҳ берди.

Сурхондарёда жанжал: нега ИИБ ходимлари аёлларни мажбурлаб автобусда олиб кетди?

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан вилоят ИИБ расмий изоҳ берди.

 

Хабарга кўра, жорий йилнинг 4 январь куни Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар эски «Yubileyniy» бозор ҳудудида ноқонуний савдо ишлари билан шуғулланувчи шахсларни шаҳар ҳокимининг қарори билан «Яшил дунё» савдо марказига кўчириш ишлари амалга оширилаётганда, бундан олдин янги ҳудуддан савдо расталари ажратилиб, эски ҳудудни тарк этиш ҳақида огоҳлантирилганига қарамасдан бир гуруҳ сотувчилар норозилик билдириб, ҳокимият вакилларига қаршилик кўрсатишган ва жамоат тартибини бузишган.

 

Ҳолбуки, барча сотувчилар 2022 йил давомида бир неча маротаба, охиргиси жорий йилнинг 3 январь куни Давлатимиз раҳбарининг 2017 йилдаги ПҚ-2953-сонли Қарорига мувофиқ ҳамда шаҳар ҳокимининг 2018 йилдаги Q-1110-sonli Қарори асосида эски бозор ҳудудида 4 январь куни бузиш ишлари бошланиши ҳақида огоҳлантирилган.

 

Бозор ҳудудига жамоат тартибини тиклаш учун жалб қилинган Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан 14 нафар ҳуқуқбузарлар ИИБга олиб келинган ва улар билан тушунтириш-профилактик ишлари олиб борилган.

 

Ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатлар асосида Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан 6 нафар фуқарога БҲМнинг 3 баравари миқдорида, 3 нафар фуқарога БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима, 4 нафар фуқарога эса 5 сутка маъмурий қамоқ жазолари тайинланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика