1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Сурхондарёда миллионлаб қалбаки пуллар ёқиб юборилди

Фуқаро 50 минг сўмлик купюрадаги жами 316 млн сўм пулни сохталаштиргани айтилмоқда.

Сурхондарёда миллионлаб қалбаки пуллар ёқиб юборилди

 

МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси Ахборот хизматининг хабар беришича, Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро 50 минг сўмлик купюрадаги жами 316 млн сўм пулни сохталаштирган.

 

Ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан сохта пул ясовчи ушланган ва жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан ушбу қалбаки пулларни йўқ қилиш белгиланган.

 

Мазкур ижро ҳужжати МИБ Термиз шаҳар бўлими иш юритувига қабул қилинган. Сўнг сохта пуллар белгиланган тартибда Термиз туманидаги махсус чиқинди полигонида йўқ қилинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика