Кеча соат 17:42 да Сариосиё тумани, «Афросиёб» МФЙ, Камолиддин Беҳзод кўчасида жойлашган умумий овқатланиш ошхонаси ёнаётгани ҳақида ФВБга хабар келиб тушди.
Воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилиниб, 17:46 да етиб борди. Ёнғин 17:52 да ўраб олиниб, 18:35 да тўлиқ ўчирилди. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган ва қурбонлар йўқ.
Ёнғин-қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари сабабли ошхонанинг 90 кв.м майдони сақлаб қолинди. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


