Ҳодиса бугун, 6 август куни соат 12:40 ларда Қумқўрғон тумани “Жозиба” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлда содир бўлган. 2000 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti русумли автомобилда темирйўл кесишмасида ўрнатилган огоҳлантирувчи светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмай, ҳаракатни давом эттирган вақтида шу йўналишдан ҳаракатланиб келаётган “Сариосиё-Термиз” йўловчи поезди билан тўқнашган. Оқибатда ҳайдовчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


