Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ДХХ чегара қўшинларнинг тезкор ходимлари билан ҳамкорликда, юртимизга ўтиш учун “Ғишткўприк” чегара божхона постига кириб келган икки нафар фуқаро қўл сумкалари божхона назоратидан ўтказилди. Текширувлар давомида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, 2 дона “AVIZOR AQUA soft”, 1 дона “АЙСБЕРГ ANTIFREEZE” ҳамда 1 дона “НАФАЗОЛИН-DF” номли елим идишларда рангсиз суюқлик борлиги аниқланди.

Ўтказилган экспертиза натижаларига кўра, 4 дона елим идишларда бўлган рангсиз суюқлик таркибида жами 501 мл. “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи моддаси борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



