Таиланд мисли кўрилмаган иссиқ тўлқинни бошдан кечирмоқда. Асосий сайёҳлик марказларида, Пхукет ва Паттаяда термометрлар +45 даражани кўрсатмоқда. Аммо намлик шароитида бу +55 гача тенг дегани.
Иссиқ уришидан бир неча киши ҳалок бўлди. Айрим туманларда мактаблар ёпиляпти. Тураржой бинолари ва муассасалардаги кондиционерлар максимал даражада ишламоқда, электр энергияси истеъмоли рекорд даражага кўтарилди. Шифокорлар иложи борича кўпроқ сув ичишни ва шляпа кийишни маслаҳат беришади.
“Мен Таиландга Хитойдан келдим. Янгиликларда бу ой йилнинг энг иссиқ ойи эканлигини эшитдим. Лекин барибир саёҳат яхши бўлишига умид қиламан. Ичимликлар билан совиб, иссиққа қарамай дам олишга ҳаракат қиламан”, — дейди сайёҳлардан бири.
Рекорд иссиқлик ҳозир нафақат Таиландда, балки кўпгина Осиё мамлакатларида ҳукмрон. Хитой, Ҳиндистон, Лаос ва Бангладешда тахминан 45 даража иссиқ кузатилмоқда.


