1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Таиландда археологлар йўқолган қадимий шаҳарни топди

Ҳудуддан қимматли тарихий маълумотлар топилиши мумкин.

Таиландда археологлар йўқолган қадимий шаҳарни топди

Таиланд археологлари Накхон Ратчасима шаҳрининг тарихий марказида илгари номаълум бўлган қадимий шаҳар изларини аниқлашди. Тадқиқотчилар 1950 йилларда олинган аэрофотосуратларни таҳлил қилиб, тўртбурчак шаклдаги сопол тепаликни аниқлашди. Бу ҳудуд Тахонг канали бўйлаб чўзилган бўлиб, қадимги аҳоли пункти замонавий шаҳарнинг тарихий қисмидан икки баравар катта – тахминан 3,4 квадрат километр бўлгани тахмин қилинмоқда.

 

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу қадимий шаҳар Буюк қирол Нарай (1656–1688) ҳукмронлигидан олдин мавжуд бўлган. Ўтган вақт давомида унинг жанубий қирғоқ қисми ўзининг дастлабки функциясини йўқотиб, замонавий Накхон Ратчасима шаҳрининг марказий йўлига айланган.

 

Бу топилма ҳозирча масофавий таҳлилларга асосланган дастлабки натижалар бўлиб, археологлар яқин орада дала қазишмаларини бошлашни режалаштиришмоқда. Олимлар бу ҳудудда янада қизиқарли ва қимматли тарихий маълумотлар топилишига ишонишмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика