1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Таиландда қайиқ ҳалокати оқибатида 35 дан ортиқ сайёҳ жабрланди

Уларнинг 21 нафари Россия фуқароси бўлган.

Таиландда қайиқ ҳалокати оқибатида 35 дан ортиқ сайёҳ жабрланди

 

Таиланд қирғоқларида қайиқнинг сигнал минораси билан тўқнашуви натижасида камида 35 киши, жумладан, 21 нафар Россия Федерацияси фуқароси турли даражада тан жароҳати олди. Пхукет провинциясидаги соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқармаси хабарига кўра, жабрланганларнинг барчаси шифохоналарга етказилган, дея хабар берди ТАСС.

 

Пхукет провинциясидаги Соғлиқни сақлаш департаменти маълумотларига кўра, ҳодиса қирғоқдан 100 метр узоқликда, Чалонг кўрфази искала яқинида содир бўлган. Бахтсиз ҳодисанинг дастлабки сабаби кема капитанининг эҳтиётсизлиги. Ҳозир тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги жароҳат олган тўрт нафар Россия ва икки нафар Таиланд фуқаросининг аҳволи оғир эканини қайд этди. Ҳодиса оқибатида 35 киши жабрланган

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика