1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Талабалар шаҳарчасидан вилоятларга автобуслар қўйилди

Чипталар Ўзбекистон Миллий университети бош биносида ташкил этилган сайёр кассада сотилади.

Талабалар шаҳарчасидан вилоятларга автобуслар қўйилди

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Транспорт вазирлиги билан ҳамкорликда 2023 йилнинг 23 декабрь куни соат 10:00 дан эътиборан Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчасида жойлашган Ўзбекистон Миллий университети (мўлжал: «Беруний» метроси) бош биноси қаршисидаги майдонда (кириш дарвозаси, арка олдида) Тошкент шаҳрида таҳсил олувчи ва қишки таътил муносабати билан доимий яшаш жойларига жўнаб кетувчи ташкил этилди.

 

Автобуслар қатнови талаб (буюртма) мавжуд бўлган қуйидаги йўналишларда ташкил этилмоқда:

 

Тошкент — Олот (Бухоро);

Тошкент — Қарши;

Тошкент — Термиз.

 

Чипталар Ўзбекистон Миллий университети бош биносида ташкил этилган сайёр кассада сотилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика