1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Таниқли хонанда Даврон Ғойипов вафот этди

Бу ҳақда суҳандон Толибжон Исроилов хабар қилди.

Таниқли хонанда Даврон Ғойипов вафот этди

 

Даврон Ғойипов 1961 йил 7 октябрда туғилган. Мактабни битирганидан кейин 1978 йилда у "Ялла" гуруҳига бас гитарачи сифатида таклиф қилинади. 1980 йилда Даврон Ғойипов бошчилигида Ўзбекистондаги илк рок гуруҳи - "Оригинал" тузилади. 1980 йиллар бошларида ижро этилган "Бу нима бу?" қўшиғи гуруҳга катта машҳурлик олиб келган. Қўшиқ асосида кейинроқ фильм ишланган ва бош ролни Даврон Ғойипов ижро этган.

 

Бундан ташқари, "Қайдасан", "Керак эмас шаҳло кўзларинг", "Открытое окно" каби қўшиқлар ҳам мухлислар кўнгилларидан жой олган.

 

Ўзбекистонлик таниқли рок-поп юлдузи ҳасталикдан сўнг вафот этди. Дафн маросими Хоразмда ўтказилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика