36 ёшли хонанда Дилмурод Далиев ўзи билан бирга яшаб юрган аёлни ўлдирганликда гумонланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, 23 март куни соат 01:55 атрофида Риштон туманида яшовчи Д. Д. ўзи билан расмий никоҳдан ўтмаган ҳолда яшаб юрган 31 ёшли аёл М. Б.га бир неча марта пичоқ уриб, унинг ўлимига сабаб бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.


