Конституциянинг 101-моддасига мувофиқ, Президент Олий Мажлис Сенати Раиси лавозимига сенатор Танзила Норбоева номзодини тақдим этди.
Шунингдек, Сенат Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сенатор Содиқ Сафоев, Сенат Раисининг ўринбосари лавозимига сенатор Аманбай Оринбаев номзодлари тавсия этилди.
Президент сенаторлар томонидан Сенат раиси ва унинг ўринбосарлари этиб сайланган Танзила Нарбаева, Содиқ Сафоев, Аманбай Оринбаевни уларга билдирилган юксак ишонч билан табриклаб, уларнинг келгуси фаолиятида ютуқ ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилади.
Эслатиб ўтамиз, Танзила Нарбаева Сенат раиси бўлиши билан бирга Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашига ҳам раҳбарлик қилди. Бевосита Нарбаеванинг сай-ҳаркатлари билан халқаро рейтинглардаги ўрнига таъсир қилувчи 20 дан ортиқ стратегия, 5 та кодекс, 35 та қонун, 4 та концепция ва 60 дан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилиб, қабул қилинди.
Бунинг натижасида кейинги беш йилда мамлакатимиз Ҳуқуқ устуворлиги индексида – 16, Коррупцияни қабул қилиш индексида – 32, Электрон ҳукуматни ривожлантириш индексида – 18, Иқтисодий эркинлик индексида – 31, Логистика самарадорлиги ҳамда Глобал инновация индексларида – 11 поғонага юқорилади.


