1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Танзила Норбоева Олмазор туманига ташриф буюрди

Сенат раиси у ерда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Танзила Норбоева Олмазор туманига ташриф буюрди

 

Сенат раиси Танзила Норбоева Тошкент шаҳридаги Олмазор туманига ташриф буюриб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

 

"Президентимиз топшириғи асосида ташкил этилган «112» ягона диспетчерлик хизмати марказида бўлиб, иш фаолияти, ҳар бир мурожаат таҳлили ва ижроси бўйича масъуллар билан суҳбат қилдик. Туманнинг янгиланаётган инфратузилмаси, гастрономик туризмга мўлжалланган лойиҳалар билан танишилди. Байрам арафасида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олдик, уларнинг яшаш шароитларини янада яхшилаш, соғлиқларини тиклаш бўйича зарур кўрсатмалар берилди. Маҳалла фаоллари, меҳри дарё ҳамюртларимиз билан самимий суҳбатимиз чоғида, “инсон қадри” тамойили бугун амалда ўз тасдиғини топаётганлигининг гувоҳи бўлдик", — дейилади Сенат раисининг Телеграм каналида.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика